АНҚАРА, 23 декабрь. /«Дунё» АА/. Туркия Буюк Миллат Мажлисининг (парламенти) қонунчилик масалалари бўйича эксперти, «Соҳибқирон» Стратегик тадқиқотлар маркази директори Месут Эмре Каракўсе Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 21-22 декабрь кунлари Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи якунлари ҳақидаги фикрларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 декабрь куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатнома йўллади, унда давлат раҳбари тугаб бораётган йил якунларини сарҳисоб қилди ҳамда 2023 йилда олиб бориладиган сиёсатнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.
ИСТАНБУЛ, 21 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва мамлакатимиз халқига йўллаган Мурожаатномаси Туркия жамоатчилиги ўртасида ҳам катта қизиқиш уйғотди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида икки давлат раҳбарлари самарали музокаралар ўтказиб, кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор ва истиқболли йўналишларини белгилаб олдилар.
Бугун Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев буюк қозоқ шоири Абай Қўнонбоев меросига бағишланган кўргазма доирасидаги экспозиция билан танишдилар.
Музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев йирик қўшма инвестиция ва саноат лойиҳаларини бошлаш бўйича тантанали маросимда иштирок этдилар.