Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров кеча туркиялик инвестор, ахборот тизимларига ихтисослашган «Streat» компанияси раҳбари Зейнеп Йилдирим билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида (СМТИ) «Marmara Grup» ижтимоий ва стратегик тадқиқотлар фонди президенти Аккан Сувер бошчилигидаги туркиялик экспертлар делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 15 декабрь куни ҳудудларда энергия таъминотини яхшилаш, аҳоли бандлигини ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Анқара шаҳрида дунёнинг турли мамлакатларидан келган 100 дан ортиқ экспертлар иштирокида “Иқлим ўзгариши ва озиқ-овқатга бўлган ҳуқуқ – инсон ҳуқуқлари талқинида” мавзусига бағишланган халқаро симпозиум бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.