Истанбулда давра суҳбати бўлиб ўтди
ИСТАНБУЛ, 18 октябрь. /«Дунё» AА/. Мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консулхонаси “Ўзбекистон маданияти, бирдамлик ва ҳамкорлик”, “Ўзбек хотин-қизлари ҳуқуқини ҳимоя қилиш” жамияти сингари диаспора ташкилотлари ва “Юлдузпермит” консалтинг ширкати билан ўзаро ҳамкорликда Айдин университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик фаол талабалар ва меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошлар иштирокида давра суҳбатини ташкил қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.